Қозоғистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами ажратди
Қирғизистон Республикасида юзага келган табиий-иқлим шароитлари туфайли Қозоғистон ҳукумати қўшни давлатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга қарор қилди, бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг 2017 йил 9 октябрдаги «Қирғизистон Республикасига расмий инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш тўғрисида»ги 632-сонли қарорида айтилади.
Ҳужжат матнига кўра, Қирғизистонга расмий инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун давлат моддий захирасидан моддий бойликларни ажратиш вазифаси топширилди. Инсонпарварлик ёрдами рўйхатидан тахталар, металлопрокат ва ёғоч устунлари жой олган.
«Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига расмий инсонпарварлик ёрдамини олувчини аниқлаш ва уни кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришни таъминлаш вазифаси юкланди. Қирғизистон Республикасига гуманитар юкларни етиб бериш учун составларни ўз вақтида тақдим этиш Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги томонидан таъминланади», - дея кўрсатилган қарорда.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Мудофаа ҳамда космик саноат, молия, инвестициялар ва тараққиёт вазирликларига ушбу қарордан келиб чиқувчи чораларни кўриш вазифаси юкланди.
Мавзуга оид
16:29
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
17:30 / 14.11.2024