Фан-техника | 20:44 / 13.10.2017
8883
2 дақиқада ўқилади

Mercedes Хитойдан 350 мингдан кўпроқ автомобилини қайтариб олмоқда

Mercedes-Benz концерни ва унинг қўшма корхоналари Хитойдан 351 минг 218 дона автомобилни қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг сифат назорати, текширув ва карантин бўйича давлат бошқармаси маълум қилди. 

Бошқарма маълумотларига кўра ушбу ҳолат автомобилларда ўрнатилган Takata компаниясининг хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо билан боғланган.

Машиналар қайтариб олинадиган сана ва қайтариб олиш тартиби ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ Mercedes’нинг Россиядаги расмий дилери "Мерседес-Бенц Рус" Mercedes-Benz Sprinter Classic 909 маркасидаги 14 минг 842 дона машинани қайтариб олаётганидан Росстандартни хабардор қилганди.

2014 йил мартидан 2016 йил декабригача оралиқда сотилган машиналар қайтариб олинмоқда.

Росстандартда маълум қилинишича, "автомобилларнинг қайтариб олинишига асбобларнинг носоз иши сабаб бўлган. "Агар ўт олдириш калити 1-ҳолатда бўлса, асбоблар комбинацияси энг ёмон вазиятда тўлиқ ўчиб қолиши мумкин. Бунда тезликни ўлчаш ва контрол лампалар индикацияси каби функциялар ишламайди. Автомобиль бундай ҳолатда ишлатилганда автомобилдаги хавфсизлик билан муаммолар ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириб бўлмайди", деб айтилмоқда хабарда. 

Мавзуга оид