Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур йўналиш - Ўзбекистон
"Туту.ру" саёҳатлар сервиси Россияда Халқлар бирдамлиги кунига (4 ноябрь) расмийлаштирилган барча авиачипталарни таҳлил қилди ва энг машҳур йўналишлар рейтингини тузди.
Жорий йилда йўловчиларнинг хорижий йўналишлар бўйича танлови Ўзбекистон, Исроил, Германия, Молдова ва Арманистонга тушмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистон ва Арманистонга бўлган қизиқиш ошган: Туту.ру'да бу икки йўналиш бўйича расмийлаштирилган чипталар улуши ўтган йилга нисбатан камида уч баробарга ошган. Молдовага расмийлаштирилган чипталар улуши деярли икки баробарга ошди.
Ўтган йили ноябрь ойидаги байрамлар учун энг машҳур мамлакатлар бешлиги бошқача кўриниш олганди: Исроил, Чехия, Германия, Италия ва Қозоғистон. Бу йили топ-5'да Европа мамлакатларидан фақат Германиягина қолган.

Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026