Жаҳон | 17:52 / 14.10.2017
7252
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда ёввойи фил роҳингялар лагерига ҳужум қилди

Фото: bdnews24

Бангладешда ёввойи филнинг роҳингя мусулмонлари лагерига ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар қилмоқда.

Полициядан айтишларича, 14 октябрь куни эрталаб ҳайвон ўрмондан югуриб чиққан ҳамда вақтинчалик лагерга ҳужум қилган.

«Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, жароҳат олган бир неча инсон «Чегараси йўқ шифокорлар» бошқарувидаги тиббий лагерга олиб кетилди. Яна икки одам олинган жароҳатлар туфайли соат тахминан 13.30ларда ҳаётдан кўз юмди», - дея хабар берди полиция вакили.

Қурбонлар орасида аёл киши ва уч нафар вояга етмаган шахс бор.

Хабар қилинишича, тахминан бир ой муқаддам юз берган шунга ўхшаш ҳодиса туфайли икки қочқин ҳалок бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид