Ўзбекистон | 18:58 / 14.10.2017
15538
2 дақиқада ўқилади

Ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгиланди

Фото: Ислом университети

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 12 октябрь куни «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида»ги қарорни чиқарди.

Таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатнинг ислом тараққиётидаги буюк ролини кенг ёритиш, республиканинг қадимги тарихи ва маданий мероси билан таништириш, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Низомига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи;

Тошкент ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун республиканинг халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий тўловлари рўйхатини шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг АЙСЕСКОга йиллик аъзолик бадалини тўлаш учун маблағ ажратишни назарда тутади.

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 629-сон қарори билан тасдиқланган ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекисон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комилов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид