Спорт | 11:34 / 14.10.2017
7832
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида иштирок этади

Фото: Ўзбекистон футзал уюшмаси

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этиш учун Эроннинг Табриз шаҳрига етиб келди.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг футзал бўйича Осиё чемпионатига саралаш босқичи беллашувлари 15–17 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ йўлланмаси учун Қирғизистон, Туркманистон ва Непалга қарши баҳс юритади. “B” гуруҳида мезбон Эрон термаси Афғонистон ва Тожикистон билан куч синашади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи саралаш босқичи учрашувларига жами 14 ўйинчини таклиф қилди. Улар: дарвозабонлар - Рустам Умаров (“Ардус”), Акмал Хазратқулов (“Дўстлик-AIN”), ўйинчилар - Артур Юнусов (“Ардус”), Константин Свиридов (“Олмалиқ”), Фарҳод Абдумавлонов (“Ардус”), Илҳом Ҳамроев (“Ардус”), Даврон Чориев (“Ардус”), Даврон Абдураҳмонов (“Ардус”), Ихтиёр Ропиев (“Максам-Чирчиқ”), Ҳусниддин Нишонов (“Нафис”), Дилмурод Шавкатов (“Ардус”), Машраб Одилов, (“Ардус”), Анасхон Раҳматов (“Ардус”), Дилшод Раҳматов (“Дальян Пуван Анбо”), 
Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлади. Футзал бўйича Осиё чемпионати 2018 йилнинг 6–18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида жами 16 жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.

Ўйинлар тақвими қуйидагича:
Футзал бўйича ОЧ саралаши

“А” гуруҳи. 15–17 октябрь
Табриз шаҳри, Эрон

15 октябрь, якшанба
15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Непал
18:00  Қирғизистон – Туркманистон

16 октябрь, душанба
15:30  Непал – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – ЎЗБЕКИСТОН

17 октябрь, сешанба
15:30  ЎЗБЕКИСТОН – Қирғизистон
18:00  Туркманистон – Непал

Изоҳ: Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид