Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Курдистон Боғдоднинг референдумга доир талабини рад этди
Ироқ Курдистони раҳбарияти Боғдод ҳукуматининг мустақилликка доир референдум натижаларини ҳақиқий эмас деб тан олиш билан боғлиқ талабини рад этмоқда. Ироқ Курдистони президенти маслаҳатчиси Хемин Хаврамий Twitter'да шу ҳақида маълум қилди.
"PUK (Курдистон ватанпарварлар иттифоқи) ёки KDP (Ироқ Курдистонида ҳукмрон Курдистон демократик партияси) томонидан Боғдод билан ҳеч қандай бир томонлама музокаралар бўлмайди. Агар Боғдод билан қандайдир музокаралар ўтадиган бўлса, бу Курдистоннинг барча партиялари қатнашувчи қўшма делегация иштирокида бўлади. KDP ва PUK референдум натижаларини бекор қилишга бўлган ҳар қандай чақириқларни инкор этади", - деб ёзади Хаврамий.
Шунингдек у партиялар учрашуви якунига кўра, улар инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга тайёр эканликларини тасдиқлашганини маълум қилди. "Биз ҳарбий йўлни рад этамиз, лекин ҳимояланишга тайёрмиз", - қўшимча қилди Хаврамий.
25 сентябрь куни Ироқ Курдистонида мустақилликка доир референдум бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра, сайловчиларнинг 92,7 фоизи мустақиллик учун овоз берган.
Ироқ ҳукумати референдумни ноқонуний деб атаб, овоз бериш натижалари бекор қилинмагунча автономия ҳукумати билан музокарага киришмаслигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
12:03 / 24.03.2026
Италияда суд тизими ислоҳоти референдумда рад этилди
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026