Жаҳон | 23:33 / 15.10.2017
14347
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили барчани Киевда ўтказиладиган намойишга чорламоқда

Фото: AP Photo/Czarek Sokolowski

Украинанинг "Янги кучлар ҳаракати" партияси етакчиси Михаил Саакашвили Харьковдаги маҳаллий халқ олдида чиқиш қилди ва барчани 17 октябрь куни Киевга чорлади. Бундан кўзланган асосий мақсад - мамлакат ҳукуматини "ёвузлар"дан тозалаш. 

"Келинг, 17 октябрь куни барчага Украина ҳолдан тоймагани, бу ерда интеллект борлиги, Укринада адолат учун курашишга қодир инсонлар мавжудлиги, ғалаба сари ҳаракат қилиш учун етарли ирода борлигини кўрсатайлик ва охир-оқибат Украина ташқи душманни мағлуб қилади. Украина ўйин қоидасини ўзи ўрнатувчи Европадаги ягона ўта қудратли давлатга айланади ва бу ҳар биримиз учун муносиб ҳаёт бўлади", - деди Одесса вилоятининг собиқ губернатори ва собиқ Грузия президенти. 

У ўз нутқида бугунги кунда мамлакатда фавқулодда иқтисодий ва сиёсий вазият ҳукмронлигини қайд этди. 

"Бизда ҳукуматга бўлган ишонч 10 фоиздан кам, энг талабгор предметлар инфляцияси ҳаддан зиёд, иқтисодий ўсиш эса йўқ", - дейди Саакашвили. У ўз чиқиши давомида Украинанинг катта салоҳияти ҳақида сўзлаб, уни рўёбга чиқариш учун Киев ҳукуматидаги "ботқоқни тозалаш" зарурлигини таъкидлайди. 

Шунингдек Саакашвили пойтахтдаги намойишга бориш истагида бўлганлар учун автобус тақдим этишга тайёр кўнгиллилар борлигини маълум қилган. "Келинг, бирга курашамиз", - дея чорлаган у. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид