Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АНОНС: Президент гаплари Иштихон тумани ИИБ бошлиғи учун “пафос”ми ёки ҳоким яроқли бинони қандай бузгани ҳақида журналистик суриштирув
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида бир бинонинг бузилиши атрофида бўлаётган машмашалар юқоридаги фикрлар пайдо бўлишига асос бўлмоқда. Шу йилнинг 14-16 сентябрь кунлари KUN.UZ таҳририятининг махсус мухбирлари Самарқанд вилояти фуқароларидан тушган мурожаатлар юзасидан журналистик суриштирув
ўтказиш мақсадида мазкур вилоятга хизмат сафари уюштирди.
Илк хулосамизга кўра, ушбу бино ҳокимлик томонидан ноқонуний равишда яроқсиз деган ҳужжат олинмасдан аввал бузилган.
Гарчи туман ҳокимлиги бино бузилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 майдаги 291-сон, 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарорларига келтирилган иловаларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6-майдаги ПҚ 2961-сонли “2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг бюджети ва Болалар спорти объектлари ҳамда сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилганини таъкидлаётган бўлса-да, мазкур ҳужжатларга тақдим этилган ва Lex.uz базасига жойланган иловаларнинг ҳеч бирида бузилган бино номи ҳамда манзили киритилмагани аниқланди. Шу ва бошқа тафсилотлар ҳақида кейинги чиқишларимизда танишинг.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025