Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фортификация қилинган ун реализациясидан олинган маблағлар нимага сарфланади?
Ун тортиш корхоналарининг фортификация қилинган ун реализациясидан олган маблағларининг бир қисмини жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2017 йил 10 октябрь) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Эндиликда фортификация қилинган ун реализациясидан олинган сумманинг 0,49%и ўтказиладиган 22604 махсус ҳисобварағини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюроси тасарруф этади.
Аниқлаштирилишича, ушбу маблағлар қатъий фортификантлар (микронутриентлар), буғдой унини бойитиш учун зарур бўлган бошқа товарлар харид қилишга, шунингдек Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини сақлашга ишлатилади (микронутриентларни харид қилиш учун жамланаётган маблағларнинг 5%идан кўп бўлмаган миқдорда).
Айланма маблағларни, корхоналарга бериладиган фортификантлар қийматини (нархини) шакллантириш, шунингдек корхоналар билан ҳамкорлик тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади.
Ҳужжат 11.10.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026