Фан-техника | 14:50 / 16.10.2017
9517
2 дақиқада ўқилади

Toyota ногиронлар учун ихчам прототип яратди

Toyota компанияси "чайка қанотлари" шаклидаги эшиклар билан жиҳозланган Concept-i Ride концепт-карининг илк суратларини намойиш этди. Моделнинг ўзига хос жиҳати - йўловчи креслосининг ҳаракатланишида, мазкур кресло ҳисобига имкониятлари чекланган одамларнинг салонга кириши осонлашади. 

Янги прототипнинг габарит узунлиги - 2500 миллиметр, кенглиги - 1300 миллиметр, баландлиги - 1500 миллиметрни ташкил қилади. Концепт-кар салонида икки кресло ўрнатилган бўлиб, унда ногиронлар аравачасини сақлайдиган махсус жой ҳам бор. Concept-i Ride электр қуввати билан жиҳозланган, у бир марталик зарядда 150 километргача масофани босиб ўта олади. 

Модель шунингдек кузовнинг олд ва орқа қисмларида ташқи LED-панеллар билан таъминланган. 

Концепт-кар жойстик билан бошқарилади. Унинг ёрдамида ҳайдовчи автомобиль йўналишини ўзгартириши ҳамда  унинг тезлигини бошқариши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Toyota 2015 йилда имконияти чекланган кишилар учун Sienta компактвэнининг махсус версиясини тақдим этганди. У ҳаракатланувчи пандус билан жиҳозланган эди. 

 

Мавзуга оид