Жаҳон | 14:05 / 16.10.2017
12285
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДР таҳдидлари билан курашнинг янги режасини кўриб чиқмоқда

Фото: Reuters

Жанубий Корея штаблар бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Чон Гён Дунинг хабар беришича, Сеул Шимолий Корея таҳдидлари билан курашишга қаратилган янги ҳаракатлар режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Биз Шимолий Корея томонидан янги таҳдидлар фонида қўшимча ҳаракатлар режасини кўриб чиқмоқдамиз. У вазиятни, жумладан бизнинг ҳарбий имкониятларимизни қайта кўриб чиқишга асосланган», - деди у.

Таъкидланишича, гап АҚШнинг КХДР эҳтимолий тажовузкорлиги ва фитналарини "босиб туриш" бўйича амалдаги режасидан фарқли бўлган бошқа нарса ҳақида кетмоқда.

Ҳарбий бошлиқнинг мамлакат парламенти олдида қилган чиқишида айтишича, Сеул Вашингтон билан бу йўналиш бўйича ишларни давом эттириш ниятида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид