Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқнинг 117,5 миллион аҳолиси қашшоқлик ёқасида
Фото: Anadolu
2016 йилда Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларидаги 117,5 миллион киши ёки ЕИ аҳолисининг 23,4 фоизи қашшоқлик хавфи ва ижтимоий изоляцияга дуч келишди. "Анадолу" агентлиги ЕИ Статистика хизмати ҳисоботига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ҳисоботда таъкидланишича, қашшоқлик ёки ижтимоий изоляция хавфи остидаги одамлар сонини қисқартириш "Европа-2020" стратегиясининг асосий мақсадларидан бири ҳисобланса-да, бу кўрсаткич ўсишда давом этмотқда.
Қашшоқлик хавфи остида кун кечираётган фуқаролар сони бўйича 40 фоиз кўрсаткич билан Болгария етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Руминия (38,8 фоиз аҳоли) ва Греция (35,6 фоиз аҳоли) қайд этилган.
Чехия ЕИнинг қашшоқлик даражаси энг кам бўлган мамлакати деб топилган. Бу мамлакатда қашшоқлик ёқасидаги фуқаролар сони 13,3 фоизни ташкил қилган. Ундан кейинги ўринларда Финляндия (16,6 фоиз), Дания (16,7 фоиз) ва Нидерландия (16,8 фоиз) номлари келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, Германия аҳолисининг 19,7 фоизи, Франциянинг - 18,2 фоиз, Италиянинг - 28,7 фоиз, Испаниянинг - 27,9 фоиз, Буюк Британиянинг - 22,2 фоиз, Бельгиянинг 20,7 фоиз аҳолиси қашшоқлик ва ижтимоий изоляция хавфси остида.
Мавзуга оид
14:59 / 31.01.2026
Ҳудудий тенгсизлик ташвишли даражага етди. Сабаблар нима?
08:32 / 31.01.2026
ЕИ Россиядан нефт ташиш учун зарур бўлган қатор хизматларни тақиқлаш ниятида
13:45 / 30.01.2026
ЕИ Эронга янги санкциялар жорий қилди
12:21 / 30.01.2026