Ўзбекистон | 13:15 / 18.10.2017
7406
1 дақиқада ўқилади

Эрон билан ёқилғи-энергетика бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади

2017 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Ислом Республикаси нефть вазири Бижан Зангане билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида томонлар ёқилғи-энергетика йўналишида ўзаро ҳамкорлик орқали савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Шу куни делегация аъзоси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султонов Эрон Нефть вазирлиги ва унинг тузилмалари раҳбарлари билан алоҳида музокаралар ўтказди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид