Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ва Саудия 27 йил аввал тўхтатиб қўйилган авиақатновни қайта тиклади
Ироқ ва Саудия Арабистони 27 йил илгари тўхтатиб қўйилган авиақатновларни қайта тиклади. Бу ҳақида Ироқ транспорт вазирлиги баёнотида маълум қилинган.
"Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик доирасида томонлар авиақатновларни ташкиллаштиришга доир ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди", - дейилади Ироқ вазирлиги баёнотида.
Ҳужжатда таъкидланишича, Ироқ барча давлатлар, биринчи навбатда минтақадаги қўшнилари билан ҳамкорлик учун очиқ.
18 октябрь, чоршанба куни Боғдод аэропортига Саудия Арабистони Flynas авиакомпаниясининг 27 йил ичидаги биринчи самолёти қўнди. Уни Ироқ транспорт вазири Козим Финжон ва Саудия Арабистонининг Ироқ пойтахтидаги элчихонаси ходимлари кутиб олишди.
Режага кўра, Саудия авиакомпанияси Ироқнинг турли минтақаларига рейсларни амалга оширади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026