Жаҳон | 19:59 / 18.10.2017
4168
2 дақиқада ўқилади

Португалия ички ишлар вазири ёнғинлар туфайли истеъфога чиқди

Фото: publico.pt

Португалия ички ишлар вазири Констанца Урбано де Соуза Португалияда давом этаётган кучли ёнғинлар сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. Ёнғинлар жорий йилда 100 дан кўпроқ одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган. Бу ҳақда Publico нашри хабар бермоқда. 

Вазирнинг айтишича, у ёздаёқ, Педрогао Гранде туманида ўрмон ёнғинлари туфайли 64 киши ҳалок бўлганда истеъфога кетмоқчи бўлган, бироқ ўрмон ёнғинларини бартараф этиш ва уларни назорат қилиш моделини тайёрлаш учун ҳукуматда қолишга қарор қилганди.

Вазир офат оқибатида одамларнинг ҳалок бўлиши кўплаб омилларга боғлиқлигини, бироқ у "ўз шаънини сақлаб қолиш" учун истеъфога кетишга тайёрлигини айтган.  

Ҳозирда Испания ва Португалияни катта кўламли ёнғинлар қамраб олган. Олов деярли аҳоли пунктларигача етиб борган. Шу сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинган. Ўт балоси билан курашиш учун махсус техника, ўнлаб самолёт ва вертолётлар жалб қилинган. Табиий офатга қарши 6 мингдан кўпроқ қутқарувчи курашмоқда.   

Октябрда Португалиянинг марказий ва шимолий туманларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари 41 кишининг ўлимига олиб келди.

Мавзуга оид