Ўзбекистон | 16:47 / 18.10.2017
4195
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси АҚШ савдо вазири ўринбосари билан музокаралар ўтказди

17 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм бўйича қўмитаси раиси Алишер Курманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Эрин Волш билан учрашди.

Музокаралар чоғида 2017 йил 20 сентябрь куни Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида АҚШ-Ўзбекистон бизнес-форуми давомида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистондаги саноат тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларида иштирок этиш учун Америка компанияларни жалб этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини қайд этдилар.

АҚШнинг тўғридан-тўғри сармоялари ва илғор технологиялари, брендлари ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари икки давлат ўртасидаги расмий ва бизнес алоқаларни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид