Ўзбекистон | 22:27 / 18.10.2017
15275
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг телевизион аудиторияси тадқиқ қилинади

Фото: KUN.UZ

Kantar ва WPP халқаро холдинг таркибига кирувчи Kantar Research компанияси Ўзбекистоннинг телевизион  аудиториясини ўлчаш ҳуқуқини олди.

Компания 2017 йилнинг май ойида Миллий Медиакенгаш томонидан ўтказилган тендерда ғолиб бўлган. 

Компания Kantar Media савдо белгиси остида телевидение аудиторияси тадқиқотларини ўтказади. Ҳозирда телеўлчовларни йўлга қўйиш учун зарур бўлган техник жиҳозлаш ишлари авжида.

Kantar Research МЧЖ лойиҳасини босқичма-босқич ишга тушириш режаларига кўра, ўлчов тизими илк икки йилда 200 мингдан зиёд аҳолига эга бўлган шаҳарларнинг 400 оиласидаги 1,5 минг телетомошабинни қамраб олади.

Оилалар халқаро тажриба кўра қабул қилинган усулларга мувофиқ танлаб олинади, уларга томоша қилинувчи  телеканаллар эфири вақти ва частотасини қайд этиш учун махсус "пипл-метр" қурилмалари ўрнатилади.

Учинчи йилдан бошлаб тадқиқот иштирокчилари қаторига Ўзбекистоннинг 100 мингдан зиёд аҳолига эга шаҳарларидаги 550 оилагача ошириш режалаштирилмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид