Жамият | 10:05 / 20.10.2017
7845
1 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида 3,5 кг марихуана аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 15 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Кинология хизмат ити иштирокида, “Нексия” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, мазкур автоулов йўловчиси, 1973 йилда туғилган Б.А.нинг ёнидан оғирлиги 3 килограмм 656,4 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид