Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия НАТОга аъзо бўлиши мумкин, лекин бу Россия таҳдиди туфайли эмас
Финляндия ТИВ раҳбари Тимо Сойнининг баёнот беришича, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш имкониятини инкор этмайди. У бу ҳақда «Коммерсантъ» газетасига берган интервьюсида маълум қилди
Шу билан биргаликда, ташқи ишлар вазири Хельсинки Россия таҳдидини кўрмаётганини билдирган.
«Финляндия Россия томонидан таҳдидни кўрмаяпти ва ҳеч нарсадан қўрқаётгани йўқ. Ўйлайманки, бу умумий фикр. Аммо бизнинг ташқи сиёсатимиз шундан иборатки, барча билан, биринчи навбатда қўшниларимиз билан яхши муносабатларни қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бир қаторда ЕИ, БМТ, Шимолий кенгаш аъзосимиз, НАТО билан ҳамкорлигимиз бор», — деган Сойни.
ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш имкониятини рад этмайди.
«Биз НАТОга аъзо бўлиш имкониятидан воз кечмаслигимиз керак. Ҳар қандай мамлакат шундай имкониятга эга. Шу боисдан ҳам бизга очиқ эшиклар сиёсати жуда зарур. Аммо Финляндия ҳукумати ҳозирда буни долзарб деб ҳисобламайди», — дея қайд этган Тимо Сойни.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026