Жаҳон | 21:30 / 20.10.2017
9305
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 6 нафар мансабдор шахс давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Фото: flickr.com/Philip Jägenstedt

Хитойнинг қимматбаҳо қоғозларни назорат қилиш давлат комиссияси бошлиғи Лю Шиюй 6 нафар собиқ мансабдор шахс Хитой етакчиси Си Цзиньпинни лавозимидан четлатишни режалаштиришганини маълум қилди.  

Лю номларини маълум қилган амалдорлар Си Цзиньпин томондан бошланган аксилкоррупцион кампания доирасида ҳибсга олинишган.  

Лю айтган амалдорлар орасида Чунцин саноат маркази партия ташкилотининг собиқ раҳбари Чунцин Бо Силай ва сиёсий бюронинг собиқ аъзоси Сунь Чжэнцай бўлган.

Маълум қилинишича, айбланувчилар "жуда очкўз ва коррупцияга ботган бўлган, улар партия ва бутун давлат устидан назоратни қўлга олмоқчи бўлишган". Лю Шиюй бу ҳақда Пекинда ўтаётган Хитой компартиясининг 19-қурултойида айтиб ўтди.

Лю гумонланувчилар орасида 2015 йилда ҳибсга олинган ва шу йили вафот этган армия генерали Сюя Цайхоу, ўтган йили порахўрликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган генерал-полковник Го Босюнни айтиб ўтган.

"Си Цзиньпин бу муаммоларни эплай олган ҳамда партия ва мамлакатга хавф солаётган хатарни бартараф этган", деб айтди Лю.

Си Цзиньпин ҳокимият тепасига келгандан сўнг бошланган аксилкоррупцион кампания доирасида миллионга яқин амалдор шахсга коррупция айби қўйилган.

Аввалроқ Си Цзиньпин партия ичида таъсир қилиш учун кураш олиб борилаётганини тан олган.

Маълум қилинишича, Люнинг бу баёноти компартия ичида низолар борлигини тасдиқлайди.

Мавзуга оид