Ўзбекистон | 11:50 / 20.10.2017
16267
1 дақиқада ўқилади

Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга шахсан тегишли бўлган буюмларни харид қилади

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Шароф Рашидовга шахсан тегишли бўлган буюмларни харид қилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.

Қайд этилишича, бу “Шароф Рашидов” номли музейни янада бойитиш учун амалга оширилади.

“Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-2854-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ва очилиши режалаштирилган “Шароф Рашидов” номли музейини янада бойитиш учун Атоқли давлат арбобининг шахсан ўзига тегишли бўлган фото, совға тариқасида ҳадя қилинган буюмлар, дастхатлари туширилган китоблар ва бошқа воситаларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан харид қилиниши эълон қилинади”, - дейилади вазирлик сайтидаги хабарда.

Сентябрь ойи охирларида СамДУда Шароф Рашидовга ёдгорлик ўрнатилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид