Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия ИШИД билан курашга қанча маблағ сарфлагани маълум
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик гуруҳи билан Сурия ва Ироқдаги кураш учун 1 млрд. доллардан ортиқ маблағ сарфлади, деб хабар қилмоқда Daily Mail.
Нашр маълумотларига кўра, бу маблағлар уч йил ичида сарфланган бўлиб, Буюк Британия бу вақт давомида АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида бўлган.
Лондондагиларнинг ишонч билдиришича, жангарилар билан кураш давом эттирилиши лозим, бу мамлакатдаги терроризм таҳдидини камайтиришда қўл келиши керак.
Таъкидланишича, коалициянинг сўнгги муваффақиятига Суриядаги Раққа шаҳрининг озод этилиши айланган.
Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Раққанинг озод этилишини «ИШИД билан курашдаги туб бурилиш» деб атади.
Аввалроқ ИШИДдан озод қилинган Раққа шаҳрининг аянчли аҳволи видеода кўрсатилганди.
Мавзуга оид
14:24
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026