Жамият | 11:13 / 21.10.2017
6869
1 дақиқада ўқилади

Польшада совет ёдгорликларини бузишга рухсат берадиган қонун кучга кирди

Фото: Reuters

Польшада коммунизм ёки бошқа тоталитар давлат тузуми ташвиқотини тақиқлайдиган қонун кучга кирди. Бу қонун жамоатчилик фойдаланиши учун барпо этилган иншоотлар, идоралар ва бинолар номини ҳам тартибга солади, деб хабар қилмоқда RT.

«Польшанинг барча тарихи ҳокимият тепасига келган «Ҳуқуқ ва адолат» партияси қарашларига бўйсундирилди. Унга кўра, Польша 1939-1989 йиллар оралиғида босиб олинган мамлакат бўлган. Шунга мувофиқ, ушбу давр мобайнида Польшада амалга оширилганбарча ишлар — зўравонлик, тоталитаризм ва б. нарсалар натижасидир. Шу муносабат билан Польшани озод қилувчилар хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар зўравонлар, ўғрилар ва босқинчиларга ўрнатилган ҳисобланади», — деган Россия-Польша мулоқот ва келишув маркази президенти Юрий Бондаренко.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид