Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Саломатлик-3» лойиҳаси Марказий бюроси низомига ўзгартириш киритилди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк бошқарувининг қарори билан йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига ўзгартириш киритилди. Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 октябрда рўйхатдан ўтказилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарори (2016 йил 3 октябрь) билан тасдиқланган Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
«4. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур маблағларни, шу жумладан чет эл валюта маблағларни жамлаш мақсадида Марказий бюрога хизмат кўрсатувчи банкда 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» махсус ҳисоб рақамлари очилади».
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025