Жаҳон | 22:29 / 22.10.2017
5508
2 дақиқада ўқилади

Япония парламентига сайловларда ғолиблар аниқланди

Фото:РИА Новости / Ксения Нака

Япониянинг Либерал-демократик партияси ва Комэйто партияси тузган коалиция 22 октябрда Япониядаги парламентнинг қуйи палатасига сайловларда депутатлик мандатларининг учдан иккисини қўлга киритиб, конституциявий кўпчиликни таъминлади.  

Япония вақти билан 23 октябрь соат 01.20га кўра, Либерал-демократик партия қуйи палатадаги 465 ўриндан 281 тасини олган. Унинг коалиция бўйича ҳамкори бўлган Комэйто партияси 29 та ўрин олган.

Мамлакат конституциясига ўзгатириш киритиш учун икки палатанинг умумий депутатларининг учдан икки қисми қарори зарур, шундан кейин савол референдумга қўйилади. 

Сайловларда шунингдек сентябрь охирида ташкил этилган "Умид партияси" 49 та ўрин, "Конституциявий демократик партия" 51 та ўрин олган.

Сайловлар маҳаллий вақт билан соат 07.00да 47,74 мингта сайлов участкасида бошланган. Бир қатор ҳудудларда сайлов участкалари мамлакатга яқинлашаётган "Лан тўфони сабабли соат 16.00да ёпилган. 

Парламент қуйи палатасидаги 465 ўринга ҳаммаси бўлиб 1180 номзод даъвогарлик қилган.   

Парламент қуйи палатасига сайловларда илк бор 18 ёшли фуқаролар ҳам иштирок этдилар. Аввал сайловларда иштирок этишга 20 ёшдан бошлаб рухсат берилган.

Мавзуга оид