Спорт | 11:25 / 22.10.2017
5684
1 дақиқада ўқилади

Ниҳоят «Наполи» ҳам очко йўқотди — «Интер»га қарши ўйин дуранг билан якунланди

Фото: Getty Images

Италия «А» Сериясининг 9-турида «Интер»га қарши майдонга чиққан «Наполи» дуранг ўйнади. Ўйин Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида бўлиб ўтди ва учрашувда ҳисоб очилмади.

Майдон эгалари бутун ўйин мобайнида ташаббусга эга бўлишди, бироқ миланликларнинг ҳимоясини ёриб ўта олишмади. «Наполи»да энг яхши вазият биринчи бўлим ўрталарида юзага келди, бироқ меҳмонлар дарвозабони Самир Ханданович аввалига Лоренцо Инсиньенинг зарбасини қайтарди, сўнгра Дрис Мертенс томонидан қайта йўлланган тўпни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 

«Наполи» гарчи «А» Сериянинг жорий мавсумида илк марта очко йўқотган бўлса-да, 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда. 23 очко жамғарган «Интер» иккинчи ўринда бормоқда.

Мавзуга оид