Ўзбекистон | 09:03 / 24.10.2017
4574
2 дақиқада ўқилади

"Эзгу мақсад" фондига хорижий жисмоний ва юридик шахслардан маблағлар олишга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги “Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини янада ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да 2021-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва саломатлигини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкил этишга доир вазифаларни амалга оширишни давом эттириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эзгу мақсад” халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сон қарори билан “Хоразм шакар” АЖ, “Ангрен шакар” МЧЖ ва бир қатор хорижий компанияларнинг "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

2.  "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондига, истисно тариқасида, Фонднинг ваколатли банк томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисобрақамларига хорижий жисмоний ва юридик шахслардан беғараз асосда маблағлар олишига рухсат этилди.

3.  "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди олинган маблағлардан Фонднинг уставдаги вазифаларига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминлайди.

4.  Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров ҳамда ижро этувчи директор вазифасини вақтинча бажарувчи К.Шарипова зиммасига юкланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид