Жамият | 11:40 / 24.10.2017
6078
2 дақиқада ўқилади

“Матиз” автомашинасига ўғриликка тушган шахс ушланди

Шайхонтоҳур туманида Шайхонтоҳур туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда “Матиз” автомашинасига ўғриликка тушган шахсни қўлга олишди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Шайхонтоҳур туманида 21 октябрь куни соат 02.50 да, 1982 йилда туғилган, муқаддам 2015 йилда Сергели туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  273-моддаси 3-қисми билан судланган, Сергели тумани, Шоҳрухия берк кўчасида яшовчи И.Ш., А.Соғуний тор Беруний кўчаси 64-уй олдида қаровсиз қолдирилган, 1976 йилда туғилган, А.Соғуний тор Беруний кўчасида яшовчи С.Б.га тегишли бўлган «Matiz-Best» автоуловини олд кичик ойнасини қўли билан уриб синдириб, салонидан моддий қийматга эга бўлган нарсаларни олмоқчи бўлган вақтида ички ишлар органи ходимлари томонидан ушланиб, жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Б.га нисбатан Шайхонтоҳур туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Мавзуга оид