Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудияда дунёдаги энг инновацион шаҳар яратилади - Неом
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол-Сауд келажакда қиролликда Неом (Neom) номли инновацион-савдо шаҳри яратилиши режаси ҳақида маълум қилди.
"Саудия Арабистони 2030 йилгача тараққиёт стратегияси доирасида Неом номли янги авлод глобал шаҳрини яратади. У тараққиётлар кесишадиган глобал марказга айланувчи инновацион хаб бўлиши кутилмоқда", - дейилади янги лойиҳа тақдимотида. Мазкур лойиҳа Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Future investment initiative форумида намойиш этилди.
Келгуси авлодлар шаҳрининг майдони 26 минг квадрат километрни ташкил қилади, у мамлакат шимолида жойлашган бўлади. Лойиҳа ишлаб чиқувчилари ғоясига кўра, Неом араб мамлакатлари, Африка, Осиё, Европа ва Американи иқтисодий жиҳатдан боғлаши керак.
Янги шаҳар сармоячиларга 500 миллиард доллардан зиёд даромад келтириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026