Фан-техника | 22:34 / 25.10.2017
7564
2 дақиқада ўқилади

Хитой электромобиллар қўлланиши бўйича мутлақ етакчиликка интилмоқда

Фото: kapital.kz

Хитой экологик транспорт қўлланиши бўйича мутлақ етакчиликка интилмоқда. Охирги йилларда амал қилган имтиёзлар  талабни шунчалик оширдики, бу имтиёзлар камайгандан кейин ҳам бу талаб юқори бўлиб қолмоқда. Хитойда ушбу соҳа учун муваффақиятли кечган сентябрь ойи бўйича ҳисобот берилди. 

Сентябрда Хитойда сотилган автомобиллар умумий миқдри 2,7 млн донани ташкил қилди. Қизиғи, бу миқдордан 78 мингта автомобиль муқобил энергетика технологияларидан: гибрид двигателлар ва аккумуляторлардан фойдаланади. Ўсиш 2016 йилнинг шу ойига нисбатан 79 фоизни ташкил қилган.

Ҳисоботда айтилишича, 2017 йилнинг илк 9 ойида Хитойда 398 мингта электромобил харид қилинган, ўсиш 40 фоизни ташкил қилган. Бу машиналардан 424 мингтаси маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилган. Агар экспорт ҳисобга олинмаса, унда хитойликлар уларнинг автомобилсозлик саноати ишлаб чиқарувчи барча машиналарни бир дона қолдирмай харид қилади. Сентябрда эса талаб таклифдан ўзиб кетди: конвейердан 77 мингта машина чиққан бўлса, сотилган машиналар сони мингта кўпроқни ташкил қилган.    

Электромобиллар савдолари бўйича BAIC EC-Series етакчилик қилмоқда. Хитойда автомобилсозлик саноати электромобиллар ишлаб чиқариш томон йўналтирилмоқда. Хитой ҳукумати электромобилларнинг улуши бўйича махсус квоталар киритган. Унга кўра, 2019 йилда ишлаб чиқарилувчи электромобиллар сони умумий машиналар сонидан камида 10 фоизни, 2020 йилда эса камида 12 фоизни ташкил қилиши керак.

Хитой 2020 йилга келиб йилига 3 млн та ёки 2025 йилда 7 млн та электромобил ишлаб чиқаришни истамоқда. 2018 йилда бу кўрсаткич бир миллионга етиши мумкин.

Мавзуга оид