Ўзбекистон | 21:50 / 25.10.2017
9094
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбарини табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Жинпингни Хитой Компартияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани ҳамда XIX чақириқдаги Хитой компартияси марказий қўмитасининг биринчи ялпи мажлиси муваффақиятли якунлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ўз табригида «Хитойда барча соҳаларни модернизациялаштириш бўйича режа эълон қилиниши мамлакатнинг барча томонлама ривожланишини таъминлашига ва Хитойнинг иқтисодий ва сиёсий қудратини мустаҳкамлашига ишонч билдирган».

«Биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли бугун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқди», — дейилади хабарда.

«Биз гидроэнергетика, нефть-газ соҳаси, коммуникация тармоқлари, юқори технологиялар соҳасидаги кооперация сингари стратегик тармоқларда истиқболли лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилишига ўтдик. Парламентлараро ва минтақалараро алоқалар шиддатли ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда», — қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид