Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бўш лавозимларга ишга таклиф этади
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармасига бўш иш ўринлари учун танлов эълон қилмоқда. Танловда олий – ҳуқуқшунос дипломига эга, муддатли ва сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат ўтаган ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедраси курсини тамомлаб, офицерлар захирасига киритилган, бўйи 170 смдан кам бўлмаган, 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898 сонли Қарорига мувофиқ, 2017 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 727-сонли Қарори қабул қилинди. Унга кўра, оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби белгилаб берилган.
Махсус малака даражаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч, тўрт ва беш баравари миқдорида қўшимча устамалар белгиланган. Махсус малака даражалари ходимларга белгиланган баҳолаш мезонлари асосида берилади. Ички ишлар идораларида ишлаб, мамлакатда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида зудлик билан фош этилишига ҳисса қўшиш сизнинг орзунгиз бўлса, қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
Мурожаат учун телефонлар:
+998 71 264-40-30,
+998 71 269-16-41
+998 99 802-23-92
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026