Жаҳон | 18:27 / 28.10.2017
13466
1 дақиқада ўқилади

Анқара ҳокими Эрдўған туфайли истеъфога чиқишини маълум қилди

Фото: AFP

Туркия пойтахти Анқара шаҳрига 1994 йилдан бери ҳокимлик қилиб қилиб келган Мелих Гўкчек шанба куни ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар бермоқда.

"Мен ёмон ҳоким бўлганим учун кетаётганим йўқ. Буни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған сўрагани учун қилмоқдаман. Мен унинг буйруқларига бўйсунаман ҳамда ўз лавозимимни тарк этаяпман", - дея унинг сўзларини келтиради нашр.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой давомида Истанбул ҳокими Қодир Тўпбош, Дузже шаҳри раҳбари Маҳмуд Келеш, Ниғде ҳокими Фаррух Ойдўған ва Бурса ҳокими Ражаб Олтепа ўз лавозимини тарк этди. Hurriyet газетасининг таъкидлашича, Туркия шаҳарлари ҳокимларининг истеъфоси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан депутлар, сиёсатчилар ҳамда ҳокимларни ёшартириш бўйича эълон қилинган сиёсатга боғлиқ. 

Мавзуга оид