Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото+видео: Toyota Concept-i ноанъанавий транспорт воситалари сафини кенгайтирмоқда
Япониянинг Toyota автомобилсозлик компанияси келажак электр транспорт воситалари деб атаётган бир жуфт оригинал моделларини намойиш қилди. Миттигина Concept-i Ride электромобили ва 3 ғилдиракли Concept-i Walk электрскутери Concept-i маҳсулотлари сафини кенгайтирди.
Concept-i Ride — бу унча катта бўлмаган икки кишилик электрокар бўлиб, электрлмотор билан жиҳозланган. Диққатга сазовор томони машина имконияти чекланган кишиларга мўлжалланган. У махсус кўтарма кранга эга бўлиб, ногиронлар аравачасини кўтариб, машинага жойлайди. Эшиги эса юқорига очилади. Электрли хетчбэк 100–150 км масофани ортда қолдиради. Қизиқарли жиҳати шундаки, машина ҳайдовчи соғлиғини ҳам назорат қилади. Унинг толиққани аниқланса, машина муқобил бошқарувга ўтади.
Concept-i Walk — 3 ғилдиракли электрли скутер бўлиб, махсус дастак воситасида бошқарилади. Бу скутер пиёдалар йўлакларида ҳаракатланиш учун ишлаб чиқилди. Қурилма пиёдалар қадам ташлаш тезлигига мослашади. Гаджет қуввати 20 кмга етади.
Икки қурилма ҳам яқин йилларда шаҳар шароитида синовдан ўтказилади.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
07:52 / 09.12.2025
Toyota етакчи, BYD шиддат билан яқинлашмоқда: дунё автобозори рейтинги
09:00 / 15.11.2025