Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада қарийб 2 млн долларлик ноёб машиналар тўплами ёниб кетди
Канадада ўт балоси туфайли 40 та ноёб автомобиль, пикаплар, спорт ва суперкарлардан иборат машиналар тўпламининг кули кўкка совурилди. Ҳарри ва Дарлин Кэссидилар оиласига тегишли коллекция қиймати 2,3 миллион Канада долларига (тахминан 1,8 АҚШ доллари) баҳоланган, деб ёзмоқда Driving.
Ёнғин Британия Колумбияси вилоятининг Лэнгли шаҳрида рўй берган. Кэссидининг ўз автомобиллари учун барпо қилган махсус биносида ёнғин чиққан. Иншоотнинг майдони 790 кв.м.ни ташкил этган.
Ўт ўчирувчилар ёнғиндан сўнг 45 дақиқа ўтгач воқеа жойига етиб келган. Улар автомобилларни ва бинони сақлаб қолишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Ҳарри Кэссидининг сўзларига кўра, автомобиллар ва бино ҳам суғурталанган бўлган. Бироқ, унинг қайд этишича, 30 йил мобайнида тўплаган автомобиллари орасида ноёблари ҳам бўлган. Уларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. У машиналаридан бу тарзда маҳрум бўлишни фарзандини йўқотиш билан қиёслади.
Legend Tank Lines Ltd компанияси президенти Ҳарри Кэссиди логистика хизматларини кўрсатишга раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026