Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Россия империясига қарши исён кунини нишонлайди
Қирғизистон республикаси Октябрь инқилоби куни Тарих ва аждодлар хотирасига куни сифатида нишонланадиган бўлди. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбоев шундай қарор қабул қилди. У имзолаган фармон матни давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакат фуқаролари 7 ва 8 ноябрь кунларини Аждодлар хотираси ва тарих куни сифатида нишонлашади. У бевосита 1916 йилги воқеалар муносабати билан жорий қилинмоқда. Бир аср муқаддам ўша йили Россия империясига қарши давлат тўнтариши амалга оширилган эди. Бунинг оқибатида қирғизлар ҳалок бўлган эди.
Фармонда таъкидланишича, қирғиз ҳалқи ўзининг 3 минг йиллик тарихи давомида доим мустақилликка интилиб келган.
«Подшоҳнинг жазолаш отрядлари томонидан исён шафқатсиз бостирилган, тинч аҳоли вакиллари устидан қонли ўч олишлар амалга оширилган. Маҳаллий аҳолининг мажбурликдан ватанларини тарк этиши туфайли қирғиз халқи ўлим ёқасига келиб қолган эди», — дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026