Спорт | 10:00 / 29.10.2017
11522
3 дақиқада ўқилади

«Атлетико» яна ғалаба қозона олмади, «Севилья» ниҳоят ғалабага эришди (Ла Лига турнир жадвали)

Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Атлетико» «Вильярреал» билан ўйнади. Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида кечган учрашувда ғолиб аниқланмади — 1:1.

Ўйин бошида Анхель Корреа майдон эгаларини олдинга бошлаганди, аммо 81-дақиқада Карлос Бакка ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди.

«Атлетико» шу тариқа чемпионат доирасида охирги 4 учрашувда учинчи марта дуранг натижа қайд этмоқда ва жамоа 10 учрашувдан 20 очко олган ҳолда примера турнир жадвалида тўртинчи ўринда. «Вильярреал» бешинчи ўринда мадридликларни таъқиб қилишда давом этди (17 очко).

Турнинг яна бир учрашуви «Севилья» ва «Леганес» ўртасида кечди. Ўтган турларда ва халқаро майдонда оғир мағлубиятларни қабул қилиб олган «Севилья» бу сафар ниҳоят ғалабага эришди — 2:1. 

Виссам Бен-Йеддер 20-дақиқада Пабло Сарабиянинг пасидан кейин ҳисобни очди, аммо бўлим охирида «Леганес» Александер Шимановскининг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Сарабия ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйди ва жамоаси ғалабасини таъминлади. 

Эндиликда «Севилья» очколари сонини 19тага етказиб, турнир жадвалида бешинчи ўринга жойлашди. «Леганес» 17 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

Испания чемпионати, 10-тур
Атлетико – Вильярреал 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 61 Корреа, 1:1 – 81 Бакка.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Корреа, Габи, Парти, Сауль, Гамейро (Вьетто, 75), Гризманн.
Вильярреал –    Барбоса, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста (Рукавина, 69), Родри Эрнандес, Сориано (Кастильехо, 60), Тригерос, Форнальс (Черышев, 76), Бакка, Бакамбу.
Огоҳлантиришлар: Тригерос (25), Бакамбу (55), Бакка (79), Альваро Гонсалес (85).

Севилья – Леганес 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 20 Бен-Йеддер, 1:1 – 48, пенальти Шимановски, 2:1 – 54 Сарабия.
Севилья – Сория, Коршья (Навас, 78), Кьер, Лангле, Эскудеро, Крон-Дели (Банега, 63), Нзонзи, Писарро, Сарабия, Бен-Йеддер, Корреа (Нолито, 42).
Леганес – Куэльяр, Сальдуа, дос Сантос, Сиовас, Рауль Гарсия, Амрабат (Эль-Жар, 46), Перес (Брашанац, 59), Пирес (Наранхо, 81), Шимановски, Эрасо, Бовю.
Огоҳлантиришлар: Перес (30), Пирес (67), Наранхо (84).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид