Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ичида Хитроу аэропорти хавфсизлигига доир маълумотлар бўлган флешка кўчадан топиб олинди
Лондоннинг Хитроу аэропорти Буюк Британия пойтахти кўчаларидан бирида аэропортда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ маълумотлар сақланган флешка топиб олингандан кейин тергов бошлади.
Sunday Mirror нашри маълумотларига кўра, флешкани бошпанасиз эркак топиб олган. Унда аэропортда аксилтеррорчилик тадбирларини ўтказиш вақтида хавфсизликни таъминлаш ҳақида 174 та файлдан иборат 76 та папка бўлган.
Маълумотлар орасида Буюк Британия қироличаси Елизавета II қандай йўл билан аэропортга бориши ва уни қўриқлаш учун қандай хавфсизлик чоралари кўрилиши, терактларнинг олдини олишга жавобгар патруль жадвали каби маълумотлар бўлган. Бундан ташқари, флешкада Буюк Британия ҳукумати аъзоларининг юриш йўллари ва қўриқланиши, камералар, туннеллар ва аэропортдан чиқиш жойларининг жойлашган ўринлари ҳақида маълумотлар ҳам бўлган.
Файллардан кўпчилиги "махфий" ёки "кириш чекланган" деб белгиланганига қарамай, уларни очиш учун пароль сўралмаган.
Аэропорт вакилининг маълум қилишича, Хитроуда хавфсизликни таъминлаш бўйича барча режалар текшириб чиқилган ва аэропорт яхши ҳимояланганига ишонтирилган. Флешкани топиб олган эркак аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари томондан сўроқ қилинган.
"Биз бу ҳолат қандай юз берганини аниқлаш юзасидан ички тергов бошладик ва бундай ҳолатларнинг келгусида такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрамиз", деб айтган аэропорт вакили.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026