Бухоро шаҳридаги оилавий поликлиникалар «Электрон поликлиника» тизимига уланди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ҳам бирламчи тизим фаолиятига алоҳида урғу берилди. Хусусан, врач фаолиятини самарали ташкил қилиш ва қабулга масофадан туриб ёзилиш имконини берувчи электрон тизимни босқичма-босқич жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Бирламчи тизимни такомиллаштириш бўйича президент қарори ва давлат раҳбарининг топшириқлари ижросига доирасида Бухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
«УЗМЕДИНФО» электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу тизимга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган.
— Бугун замонавий тиббиёт электрон навбат тизимига ўтмоқда ва бу тажриба мамлакатимизда ҳам ўзини оқлаётир, — дейди «УЗМЕДИНФО» электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази директори Дилшод УСМОНОВ. — Шу мақсадда Бухоро шаҳридаги поликлиникаларда ҳам шифокор қабулига электрон ёзилиш тизими жорий этилди. Ушбу тизимнинг қулайлиги шундаки, бунда бемор ва шифокор вақти тежалади, иш самарадорлиги ортиб, режали фаолият ташкил этилади. Айниқса, ушбу қулайлик ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар учун катта қулайлик бўлди.
“Электрон поликлиника” тизимига уланган барча поликлиникалар замонавий ахборот технологиялари, техник ускуналар билан таъминланди. Поликлиника қабулхонаси ва шифокорлар хонасига янги компьютерлар етказиб берилди.
Айни вақтда ушбу тажрибани мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникаларга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024