Жаҳон | 07:49 / 30.10.2017
5783
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик Россиядан 3,6 кг олтинни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

Фото: РИА "Новости"

Хитой фуқароси Россиянинг Благовещенск божхона постидан 1 млрд 188 млн 290 минг сўмлик 3,6 кг олтинни хуфёна олиб ўтишга уринган чоғида қўлга олинди. 

У қимматбаҳо контрабанда металлни пойабзали таглигига яширишга уринган, деб хабар қилмоқда Шарқий Сибирь транспорт прокуратураси. 

"Пойабзал таглигининг чуқурчаларида божхона назоратидан яширинган ва белгиланган тартибда божхона баённомасига киритилмаган сариқ металл қуймалари борлиги аниқланди. Уларнинг 4 қуйманинг умумий вазни 3,6 кгни ташкил этди", - дейилади хабарда. 

Мазкур иш юзасидан РФ ЖКнинг 1-қисми 226-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид