Норвегия бозорида электромобиллар улуши 32 фоизни ташкил қилмоқда

Фото: EAST NEWS
Норвегия аҳолиси бор-йўғи 5 млн кишини ташкил қилишига қарамай, у Хитой ва АҚШдан кейин дунёда гибрид машиналар ва электрокарлар энг кўп сотиладиган учинчи давлат ҳисобланади. Бу ҳақда Clean Technica хабар бермоқда.
EV Volumes’нинг охирги маълумотларига кўра, 2017 йил бошидан сентябрь ойи охиригача Норвегияда 43700 элетромобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 29 фоизга кўпроқни ташкил қилган, ўтган йил шу даврда 33900 дона электромобиль сотилган. Сентябрь ойида эса энг кўп миқдорда – 6650 дона электрокар сотилган. Ҳаммаси бўлиб 3-чоракда электрокарлар савдоси 41 фоизга ошган.
Норвегияда электромобиллар ва гибридлар автомобиллар бозорининг 32 фоизини ташкил қилади, бу эса ушбу давлатни бу борада 1-ўринга олиб чиқади. Умуман олганда, бу борада 2-ўринни 8 фоизлик улуш билан Исландия, 3-ўринни Швеция (4 фоиз), 4-ўринни Украина (3 фоиз), 5-ўринни Бельгия (2 фоиз) эгалламоқда. Хитой ва АҚШ мос равишда, 1,6 ва 1,1 фоизлик кўрсаткич билан бу борада Норвегиядан анча ортда қолмоқда.
2016 йилда Mitsubishi Outlander PHEV электрокари энг кўп сотилган ва 2017 йилда вазият сезиларли ўзгармаган. 2019 йилда EV/PHEV (электрокар/гибрид) машиналар нисбати тахминан 30/70 ни ташкил қилади. Tesla Model 3 ҳам бозорда катта улушга эга бўлади, ваҳоланки у 2019 йилгача Европада ҳам пайдо бўлади.
Бироқ Норвегия 100 фоиз электр транспортга ўтиши-ўтмаслиги номаълум. Муаммолар баъзи фаолият турлари учун тегишли электрокарлар таклифи йўқлиги ва электрокарларга солинадиган солиқ сабабли юзага келиши мумкин.
Норвегиялик консерваторлар электрокар учун бир марталик солиқ тўланишини таклиф қилишмоқда, бу ҳолда Tesla Model X 12 минг долларга, Model S эса 5 минг долларга қимматлашиши мумкин. Бундай солиқлар эса харидорларнинг "тоза" автомобилларни сотиб олишдан обдон ўйлаб кўришларига олиб келиши мумкин ва шу сабабли 2025 йилгача тўлиқ электрокарларга ўтиш қийин бўлади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

22:58 / 04.02.2025
НАТО собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланди

21:45 / 28.01.2025
Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган дунёдаги биринчи давлатга айланиши мумкин

16:59 / 11.01.2025