Жаҳон | 17:00 / 30.10.2017
13019
2 дақиқада ўқилади

Россияда яна бир журналист аёл президент бўлмоқчи 

Фото: Instagram/KatyaGordon

Россиялик журналист аёл ва ҳуқуқ ҳимоячиси Екатерина Гордон президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаштирмоқда.

"Мен, эҳтимол, президент маъмурияти билан мувофиқлаштирилмаган ягона номзод бўламан", - дейилади "Катя Гордон" расмий сайтида жойлаштирилган баёнотда.

Журналист ўз дастурида аёллар ва болалар ҳуқуқларига кўпроқ эътибор қаратиш ниятида.

"Мен ҳеч қачон овоз бермаганман ва ҳозир, ўз қарашларим туфайли бу ҳуқуқдан фойдаланмоқчиман ҳамда ҳуқуқлари бузилган аёлларнинг овозига айланмоқчиман", - дея таъкидлаб ўтди Гордон.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, сайловларда қайсидир партиядан иштирок этмайди. "Мен ўз номзодимни ўзим илгари сураман", - дея жавоб берди Гордон бу ҳақдаги тегишли саволга.

Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йилда бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш режаси борлиги ҳақида РЛДП етакчиси Владимир Жириновский, “Яблоко” партияси асосчиларидан бири Григорий Явлинский айтиб ўтди. "Адолатли Россия" ва Россия Федерацияси Коммунистик партияси номзодларни илгари суриш масаласини ўз қурултойларида ҳал этади. Шунингдек, телебошловчи Ксения Собчак, сиёсатшунос Андрей Богданов ва “Бизникилар” ҳаракати таъсисчиларидан бири Борис Якеменко ҳам ўз номзодини қўйишни мўлжаллаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид