Ўзбекистон | 12:26 / 31.10.2017
48065
2 дақиқада ўқилади

Алишер Султонов Ғуломжон Ибрагимов ўрнига бош вазир ўринбосари бўлиши мумкин

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекнефтгаз» миллий ҳолдинг компанияси бошқаруви раиси Алишер Султонов Ўзбекистон Республикаси бош вазирига ўринбосар этиб тайинланади. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди.

Манбанинг айтишича, Султонов Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари сифатида Ғуломжон Ибрагимовнинг ўрнини эгаллайди.

Ҳозирча Вазирлар Маҳкамаси бу маълумотни тасдиқламаяпти.

Лекин KUN.UZ манбаси Алишер Султонов яқин вақт ичида бош вазир ўринбосари сифатида тасдиқланиши кутилаётганини айтмоқда.

Алишер Султонов 1967 йил 29 ноябрь куни таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Амалий физика институти лазер прибор қурилиш бўлими технологлигидан бошлаган. 2015 йилдан бери эса «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётганди.

Бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келган Ғуломжон Ибрагимов 30 октябрь куни Тошкент вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.

Мавзуга оид