Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой юқори баландликдаги жосус-дронларни муваффақиятли синовдан ўтказди
Хитой Ички Мўғулистонда 2017 йилнинг сентябрида маҳаллий жосус-дронни муваффақиятли синовдан ўтказгани маълум бўлди. Синовларда иккита учувчисиз учар қурилма иштирок этган. Улар керакли баландликка махсус шарлар ёрдамида кўтарилди ҳамда шундан сўнг фаоллаштирилган, деб хабар бермоқда Firstpost.com
Дронлардан бири денгиз сатҳидан 9000 метр, иккинчиси эса – 25 000 метрлик баландликда фаоллаштирилган. Учар қурилмалар юз километрдан ортиқ масофани мустақил равишда учиб ўтган ҳамда парвоз ҳақидаги маълумотни ерга узатиб турган. Дронлар кўршапалак каби ҳажмга эга бўлиб, электр магнит импульси ёрдамида фаоллаштирилган, у қурилмалар тезлигини соатига юз километрга қадар кучайтирган. Дронлар композит материаллардан тайёрланган ва электр магнит импульси ёрдамида ишга туширилишга мосланган.
Ишлаб чиқарувчиларнинг асосий мақсади – катта ҳудудлар устидан бир неча кун, ой ёки ҳаттоки йиллар давомида кузатув олиб бориш имкониятига эга қурилмани яратишдир.
Шуниси эътиборга лойиқки, учувчисиз учар қурилмалар ўз парвозлари вақтида кичик ҳажми туфайли радарларда деярли пайқалмади. Ҳажмлар ва оғирликни камайтириш учун дронлар камера ҳамда маълумотлар узатиш учун махсус антенна билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026