Жаҳон | 13:49 / 31.10.2017
4973
1 дақиқада ўқилади

Хитойда мадҳияга ҳурматсизлик учун озодликдан маҳрум қилиш чораси кўриб чиқилмоқда

Фото: AP

Бутун Хитой халқ вакилларининг доимий қўмитаси (БХХВ ДҚ Хитойнинг қонунчилик органи) Жиноий кодексга давлат мадҳиясига нисбатан ҳурматсизлик учун жиноий жазо қўллашни кўзда тутувчи тузатиш киритишни муҳокама қилмоқда. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Тузатиш лойиҳаси икки ойда бир марта ўтувчи БХХВ ДҚ сессиясида кўриб чиқиш учун топширилди. Йиғилиш душанба куни бошланди. 

Тузатиш лойиҳаси матнига кўра, давлат мадҳиясига ҳурматсизлик билдирган кишилар 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Шунингдек қонун томонидан мадҳиянинг ягона расмий версияси бўлиши кераклиги кўзда тутилмоқда. Фақат ҳукумат томонидан тасдиқланган ташкилотларгина уни ёзиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид