13:52 / 31.10.2017
5437

Йирик фондлар бошқарувидаги активларнинг умумий қиймати 81,2 трлн долларга етди

Фото: Euronews

Дунёдаги энг йирик 500 та жамғарма бошқарувидаги активларнинг ҳажми 2016 йилда 5,8 фоизга ўсиб, рекорд миқдордаги 81,2 трлн долларга етди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Willis Towers Watson консалтинг фирмаси ўтказган тадқиқот натижасида шундай рақамлар аниқланган. Молиявий воситаларнинг аксарияти ҳамон фаол бошқарув стратегиясидан фойдаланувчи фондлар ихтиёрида қолмоқда. Бироқ пассив бошқарувчи фондлар активлари 21,6 фоизга ўсган, 2015 йилда бу рақам 20,3 фоизни, беш йил муқаддам 16,5 фоизни ташкил этган. 

Америка фондларининг активлари 7,7 фоизга ўсиб, 47,4 трлн долларга етган, Европадаги активлар эса 2,8 фоизга кўпайган ва бугунги кунда 25,8 трлн долларни ташкил этмоқда. Буюк Британия активлари аксинча 4,5 фоизга пасайиб, 6,3 трлн долларни ташкил этмоқда. 

Энг йирик бошқарувчи эса, BlackRock бўлиб қолмоқда. Унинг активида 5,1 трлн доллар маблағ бор. Ундан кейин келадиган Vanguard ҳисобида 4 трлн доллардан бироз камроқ сармоя бор. 

Top