Жаҳон | 09:41 / 31.10.2017
7081
1 дақиқада ўқилади

Пекин ва Сеул Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилишда ҳамкорлик қилади

Фото: AP

Хитой ва Жанубий Корея КХДР ядро муаммосини ҳал қилишда ҳамкорлик қилади. ХХР ҳукуматининг Корея ярим ороли буйича махсус вакили Кун Сюанью ва Корея республикаси миллий хавфсизлик масалалари бўйича бўлими бошлиғи ўринбосари Нам Гван Пхё Пекинда ўтказган музокараларда Корея ярим оролини ядро қуролидан холи қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Хитой ТИВ маълум қилмоқда.

Томонлар Ж.Корея ҳудудида Американинг THAAD ракеталарга қариш мудофаа тизимларини жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳам муҳокама қилишган. Хитой томони шу жиҳат бўйича ўз хавотирларини билдирган. Корея Пекин эътирозларини эътиборга олишини таъкидлаган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид