Жамият | 13:40 / 01.11.2017
9727
2 дақиқада ўқилади

Сергелида ювиш учун қолдирилган “Ласетти” олиб қочилди 

2017 йил 13 сентябрь куни соат 11:20 дан 16:20 га қадар бўлган вақт оралиғида, Н.А. Сергели туманида жойлашган автомашиналар ювиш жойида, фуқаро Н.Р. ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини ювиш учун қолдирганлиги ҳамда калити ўт олдириш жойида бўлганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Бектемир туманидаги “Қўйлиқ” бозорининг ёнидан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва Н.А.ни ушлаш чоралари кўрилган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, Н.А. аниқланган ва ушланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид