Фан-техника | 19:40 / 01.11.2017
10054
2 дақиқада ўқилади

WhatsApp хабарларни ўчириш функциясини ишга туширди

Ўтган ҳафта WhatsApp бегона қурилмалардан хабарларни ўчириш функциясини ишга туширгани ҳақида маълум қилинганди. Янги функция барча фойдаланувчилар учун барча қурилмалардаги хабарларни ўчириш имконини беради: у нафақат сизнинг мессенжерингиздан, балки хабарни олувчининг қурилмасидан ҳам ўчади. Бундан аввал мазкур функция мессенжернинг фақат энг охирги бета-версиясида ишларди, энди эса барча платформалардаги барча фойдаланувчилар шундай имкониятга эга бўлишди. Hi-Tech шу ҳақида маълум қилди.

WhatsApp мессенжерига эгалик қилувчи Facebook компанияси ўз блогида опциянинг тўлақонли ишга тушиши ҳақида эълон қилди: у бутун дунёдаги фойдаланувчиларда янгиланиш жараёнини ишга туширди. "Энди iPhone, Android, Windows Phone, шунингдек ПКдаги WhatsApp'нинг сўнгги версиясида барча қурилмалардан хабарларни ўчириш имкони мавжуд", - дейилади хабарда.

Фото:hi-tech.mail.ru
Фото:hi-tech.mail.ru
Фото:hi-tech.mail.ru

Хабарни ўчириш учун уни танлаб, менюдаги урна белгисини босиш керак. Шундан сўнг экранда хабарни фақат "мендан" ёки "ҳаммадан" ўчириш кераклиги сўралади. Хабарни олувчи "Бу хабар ўчирилди" деган ёзувни кўради. Бироқ 7 дақиқадан ортиқ йўлланган хабар танланса, бундай ёзув чиқмайди. 

Дарҳақиқат, сиз хабарларни фақат 7 дақиқа ичида ўчиришингиз мумкин. Шундай экан, шошилмасангиз, "поезд кетиб қолади". Ҳозирча ўчирганлик ҳақида ҳисобот етказиш кўзда тутилмаган, шу боис жараённинг муваффақиятли ўтган ё ўтмаганига ишонч ҳосил қилиб бўлмайди.

Мавзуга оид